Туркманистон терма жамоаси Дубайдаги йиғинни якунлади

Omonjon To`xtamirzayev
20 окт 2023
8-18 октябрь кунлари Туркманистон терма жамоаси Дубайда йиғин ўтказди.

БААда Мерген Оразов шогирдлари учта ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Туркманистон терма жамоаси сўнгги ўртоқлик учрашувини БААнинг “Ажман” клубига қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 

19 октябрь куни Туркманистон терма жамоаси Ашхободга қайтиб келди.

Аввалроқ қўшниларимизнинг “Дубай Юнайтед” (3:1) ва "Шабаб Ал Аҳли" (1:4)га қарши ўйин ўтказгани тўғрисида хабар берилганди.

ЖЧ-2026 саралашида Туркманистон терма жамоаси “Е” гуруҳида Эрон, Ўзбекистон ва Гонгконг терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган.

Туркманистон терма жамоаси ЖЧ-2026 финал босқичига йўл олиш учун курашни 16 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистонга қарши уй учрашувидан бошлайди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia