UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  2 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  26 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3

Туркманистон мураббийи: "Тожикистон ривожланаётган жамоа" Янгиликлар

Туркманистон мураббийи: "Тожикистон ривожланаётган жамоа"

Эртага Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан бугун, 8 ноябрь куни, «Тож-Палас» меҳмонхонасининг матбуот анжуманлари залида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтади. Меҳмонлар бош мураббийи Аманқилич Кочумов касаллиги туфайли унда иштирок эта олмади. Унинг ўрнига ёрдамчи мураббий Чорияргули Сейдиев ва "Олмалиқ" клуби ярим ҳимоячиси Арслонмурот Омонов ўз фикрларини билдиришди. Бу ҳақда fft.tj сайти хабар берди.

— Аввало Аманқилич Кочумов матбуот анжуманига кела олмагани учун узр сўрайман. Унинг иссиғи чиққани учун бу ерда эмас. Умид қиламанки эртага жамоани ўзи майдонга бошлаб тушади.

Тожикистон билан ўйинга келсак бу баҳсни биз 2019 йилги Осиё кубоги саралаш баҳсларига тайёргарлик сифатида кўраяпмиз. Душанбега энг кучли таркибни олиб келдик. Жамоамизда 4 нафар легионер бор, улар Чехия ва Ўзбекистон чемпионатларида ўйнашади. Легионер футболчимиз Руслан Мингазовнинг ўйинда иштирок этиши сўроқ остида турибди. Унинг сонида жароҳат бор ва машғулотни ўтказиб юборди.

Тожикистон терма жамоаси кучли ва ривожланаётган жамоа, улар тезкор футбол ўйнашади, охиригача курашади.  Яхши ўйин кўрсатишга уринамиз.

 

Арслонмурот Омонов, Туркманистон терма жамоаси сардори:

— Ўртоқлик ўйинларида жамоа олдида ҳеч қандай аниқ вазифа бўлмайди. Биз Осиё Кубоги-2019 финал босқичига чиқмоқчимиз. Тожикистон жуда яхши жамоа, улар охирги пайтларда анча кучайишди ва бир қатор етакчи жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишди. Эртага иккала томон учун ҳам кескин баҳс бўлади деб ўйлайман.
 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика