Туркия терма жамоаси бош мураббийи ишдан бўшатилди

Sherzod Nurmatov
10 сен 2021
Туркия терма жамоасининг охирги ўйинлардаги ўта қониқарсиз натижаларидан кейин миллий жамоа устози Шенол Гюнеш вазифасидан озод этилди.

Бу ҳақда Туркия футбол федерацияси хабар берди.

Гюнеш бошчилигидаги Туркия термаси 32 ўйин ўтказиб, 15 та ғалабага эришди, 10 та мағлубиятга учради ва 7 марта дуранг ўйнайди.

Мураббий иккинчи марта ўз лавозимидан кетмоқда. У олдинроқ 2000 йилдан 2004 йилгача ҳам жамоада бош мураббий сифатида фаолият юритган. Туркия унинг қўл остида 2002 йилги ЖЧда 3-ўринни олган. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: tff.org