

Мезбонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди, ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев эса 62-дақиқада майдонга туширилди.
Дуранг билан якунланган ўйинда Элдор Шомуродов жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди (29-дақиқада). Қайд этиш керакки, ҳамюртимиз 52-дақиқада ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилганди, аммо у офсайд сабаб бекор қилинди.
"Ризеспор" иштирокидаги параллел ўйинда ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов жароҳати сабаб қайдномадан ўрин олмади.
21 сен 2025, 19:00
İstanbul Başakşehir — Alanyaspor

1 – 1
Тугади





