Туркия Президенти ўз нутқи вақтида: “Роналду фаластинликларни қўллаб-қувватлайди. ЖЧ-2022 вақтида унга санкциялар қўйишди”

Eldor Akmurzayev
26 дек 2022
Туркия давлати раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған Португалия ТЖ сардори Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

- Аввалроқ, Роналду ва Месси орасидан Криштиануни танлайман дегандингиз. Аргентина ТЖнинг Қатардаги иштирокидан кейин фикрингиз ўзгарганми?

- Уларни солиштириш бизга тўғри келмайди. Албатта, Роналдуни ҳисобдан чиқаришди. Афсуски, унга нисбатан сиёсий санкциялар қўлланилди. Уни олиб ташлашди.

Бу даражадаги ўйинчини 2-бўлимнинг 15 дақиқаси ёки ярим соатида тушириб, унинг психологиясини бузишди, энергиясини тортиб олишди.

Роналду – фаластинликларни қўллаб-қувватлайди, деган Эрдўған Эрзурумдаги нутқида.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal