

Пирло бошчилик қилаётган "Карагюмрук" ўзидан 5 поғона пастдаги жамоани мағлуб этишга яқин келганди. Аввалига ҳисобни мезбонлар очишди. Иккинчи бўлим бошида Отабек Шукуров жамоадошлари Ибрагим Дрешевич ва Фабио Боринилар рақиб дарвозасини ишғол қилиб, "Карагюмрук"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ баҳснинг сўнгги сонияларида Стефан Баокен ҳисобни 2:2 кўринишга келтирди.
Ушбу баҳсни ҳамюртимиз Отабек Шукуров асосий таркибда бошлади. Шукуров 90-дақиқада Самед Онурга алмаштирилди.
"Қосимпошша" - "Фотиҳ Карагюмрук" 2:2
Голлар: Хадержонай 30 (пен.), Баокен 90+ - Дрешевич 51, Борини 62.
"Фотиҳ Карагюмрук": Батухан, Дрешевич, Мюнир Левент, Бания, Бираски, Риччи, Оздоев (Анван 79), ШУКУРОВ (Онур 90), Колли (Угур 90), Козим Ричардс, Борини (Фрай Коюнлу 71).



