Турғунбоевнинг голи турнинг энг яхшиси бўлишга даъвогар
14 июн 11:20
Янгиликлар
Турғунбоевнинг голи турнинг энг яхшиси бўлишга даъвогар
Расмий ҳавола орқали овоз беришингиз мумкин.
Осиё футбол конфедерацияси расмий сайтида жаҳон чемпионати-2026 3-саралаш босқичи доирасида тўққизинчи ва ўнинчи турларда киритилган энг яхши голларни саралаб олди ва уларнинг энг чиройлисини аниқлаш учун овоз беришни йўлга қўйди.
Эътиборлиси, номзодлар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоевнинг Қатар дарвозасига урган голи ҳам ўрин олган.
Даъвогарлар сафида Азиз Беҳич (Австралия), Мусаб Ал Жувайр (Саудия Арабистони), О Ҳён Гу (Корея Республикаси), Тамер Сеям (Фаластин), Али Олван (Иордания), Конор Меткалфе (Австралия), Амирҳусайн Ҳусайнзода (Эрон), Ли Кан Ин (Корея Республикаси) ва Даичи Камада (Япония) ўрин олган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар