

Жиззахда ўтган баҳсда мухлислар жами 5та голга гувоҳ бўлишди. Аввалига "Навбаҳор" "Сўғдиёна" дарвозасини икки бор ишғол этган бўлса, учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида мезбонлар ажойиб "камбэк"ни амалга оширди. Натижада "Сўғдиёна" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Шу тариқа Жиззахда ўтган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" (3:2) учрашуви тур ўйинига лойиқ кўрилди.




