UZ

Сўнгги янгиликлар

06:10Евро-2020. Швейцария - Туркия 3-1  0 06:05Евро-2020. Италия - Уэльс 1-0  1 01:54«Челси» Кантега янги шартнома таклиф қилади   1 01:50Евро-2020. Туркия мусобақа билан расман хайрлашган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 01:26COVID-19'га қарши эмланмаган мухлис ЖЧ-2022'да стадионга киритилмайди  1 01:10Евро-2020. Италия Уэльсни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:09Америка Кубоги. Венесуэла — Эквадор: Асосий таркиблар маълум  2 01:00Бахтиёр Ашурматов вақтни чўзиш, Одил Аҳмедов ва Дилшод Раҳматуллаев ҳақида гапирди  11 00:54Гризманн Роналду ҳақида: "У ўрнак бўлишга арзийди"  1 00:31Манчини: "Ғалаба қозонишимиз шарт эмасди"  2 00:12Бэйл: "Биз кўп ҳимояландик ва кўп югурдик"  0 00:02Швейцария — Туркия учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди  2 23:48Италия — Уэльс учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди  5 23:32Италия 11 ўйинда умумий 32:0 ҳисобида ғалаба қозонди  9 23:31Рўзиқул Бердиев: "Ҳозир фақат "Насаф" ҳақида ўйлашим керак"  31

Тур интригалари, мураббийлар алмашинуви, Марказий учрашув ҳамда А Сериянинг бошқа ўйинлари превьюси Янгиликлар

Тур интригалари, мураббийлар алмашинуви, Марказий учрашув ҳамда А Сериянинг бошқа ўйинлари превьюси

Бугун А Серия 35-тур учрашувларига старт берилади.

Ўтган турда жорий мавсум чемпиони расман аниқ бўлди — "Интер". Айни пайтда Чемпионлар Лигасининг уч ўрни учун бўлган кураш тобора авж олмоқда.  "Аталанта" иккинчи поғонада, аммо у 3-ўринни банд этиб турган "Ювентус" билан тенг - 69 очкога эга. "Наполи"ни 5-ўринга тушириб юборган "Милан" 4-поғонани эгаллади. 6-ўрин "Лацио"га, кейингиси эса "Рома"га насиб этиб турибди. 34-тур натижаларидан сўнг "Парма" ва "Кротоне" Б Серия томон йўл олди. "Беневенто" элитада қолиши учун эса ҳали имконияти бор.


Тур интригалари: Парма ва Кротоне элитадан чиқиб кетди, Интер эса — чемпион!

34-тур буткул "Интер" фойдасига ҳал бўлди: миланликлар "Кротоне"ни (2:0) мағлуб этдилар. "Аталанта" эса "Сассуоло"га қарши баҳсда очко йўқотди (1:1). Сассуолодаги ўйин тугаган заҳотиёқ "нерадзурри" мухлислари чемпионлик ғалабасини нишонлай бошладилар. Пьяцца дель Дуомо майдонида 30 мингга яқин тиффози йиғилди. Коронавирус туфайли оммавий йиғилишни тақиқловчи чоралар ҳам "Интер" мухлисларига тўсқинлик қилолмади.

Кимдир кулса, бошқаси йиғлайди деганларидек, бу вақтда "Кротоне" бўлажак чемпион билан ўйинда, "Парма" эса "Торино"га қарши баҳснинг финал ҳуштагидан сўнг  (0:1) элита билан хайрлашди.


Ҳафтанинг топ-янгилиги: Жозе Моуриньо Римда!

Италиянинг деярли барча газеталарида кутилмаган янгилик чоп этилди: "Special One" Италияга қайтмоқда! Жозе Моуриньонинг янги клуби — "Рома".

Бир неча кун аввал римликлар Паулу Фонсекани ишдан бўшатишини маълум қилганди. Мураббийлик рулига энг асосий номзод Маурицио Сарри бўлиб турганди, бироқ "жаллоросси" барчани шок ҳолатига тушириб, Моуриньо билан шартнома имзолади. Мавсум тугагандан кейингина португалиялик ишга киришади.


"Ювентус", "Наполи", "Фиорентина" ва "Сассуоло"да ҳам мураббийлар алмашинуви бўладими?

Римликлар янги мураббийи ҳақида аллақачон хабар берди. Лекин Италиядан бундан ҳам кўпроғини кутиш мумкин. Ҳозир баъзи жамоалар, мавсум сўнгида эса деярли ҳамма клуб янги йўлбошчи излаш пайига тушиб қолади. Бир қатор газеталарнинг ёзишича, Лучано Спаллетти "Наполи"ни бошқаришга рози бўлган эмиш.

"Фиорентина" билан ҳаммаси тушунарли, амалдаги мураббий Жузеппе Якини ёзгача Флоренцияда бўлади. Клуб эса янги мутахассис излаш билан банд. "Сассуоло"да вазият бироз бошқача. Клуб мураббийни ҳайдаётгани йўқ, аммо Роберто Де Дзерби ўзи клубдан кетмоқчи. La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, италиялик Донецкнинг "Шахтер" клубида иш бошлашга яқин турган экан. Хўш, Роберто кетса, унинг ўрнини ким эгаллайди? Балки Эусебио Ди Франческо...?!

Неаполда ғалати ишлар содир бўлмоқда — Женнаро Гаттузо ижобий натижаларга қарамай, мавсум сўнгида клубдан кетади...

Туриндаги вазият бўйича миш-мишлар тарқаб кетди. Андреа Пирло клубдан кетишга яқин турибди. Tuttosport маълумотига кўра, Зинедин Зидан ("Реал Мадрид") ва Женнаро Гаттузо ("Наполи") Пирлонинг ўрнига асосий номзод сифатида кўриб чиқилганди. Андреа Аньелли анча вақтдан бери Зидан билан ишлашни хоҳлайди, аммо французнинг маоши бунга тўсқинлик қилмоқда. Массимилиано Аллегри эса жамоага қайтиши мумкин, лекин бу билан Фабио Паратичи ва Павел Недвед клубдан кетишга мажбур бўлиши турган гап.


"Сассуоло" Конференциялар Лигасига чиқа оладими?

"Нероверди" "Аталанта" билан дурангдан сўнг, 7-поғонага яқинлашиб олди ва икки очко билан "Рома"дан ортда қолмоқда. Шундай бўлса-да, УЕФА янги турнирида иштирок этиш учун имконияти бор. Бироқ 7-ўринга чиқиш осон бўлмайди. Сабаби "Сассуоло"нинг тақвими бироз ноқулай: бу турда уйда 11 ўйиндан бери ютказмаётган "Женоа"га қарши майдонга тушади, кейин эса "нероверди"ни "Ювентус", "Парма" ва "Лацио"га қарши учрашувлар кутиб турибди. Аммо Роберто Де Дзербининг рақиби — "Рома"ни ҳам қийин баҳслар кутмоқда: "Интер" ва "Лацио". Бироқ "Специя" ва "Кротоне" билан ўйинлар римликлар фойдасига ҳал бўлиши мумкин.


Марказий учрашув
"Ювентус " - "Милан"

Топ-4 пойгасида "кекса синьора" учун муҳим учрашув. Жамоа ЕЧЛга чиқса ҳам, Андреа Пирло қолишига ҳеч ким кафолат бермайди. "Ювентус" охирги баҳсларда ишончли ўйин кўрсатмади: "Фиорентина" билан дуранг (1:1) ва сўнгги 10-дақиқада Роналдунинг дубли эвазига Удинедан ғалаба билан қайтди. Туринда ҳозир нотинч: на амалдаги раҳбарият келажаги ҳақида, на мураббий борасида аниқ гап-сўз йўқ. Қолаверса, Криштиану Роналду ҳам сўроқ остида турибди. Бу албатта, туринликлар ўйинига ўз таъсирини кўрсатади. Бироқ тўртликдаги ўринни бой бериш ҳақиқий фалокат бўлишини жамоа яхши тушиниб турибди. Шу сабабли, футболчилар бор кучини тўплаб, яхшироқ ўйнаши лозим.

"Сассуоло" (1:2) ва "Лацио" (0:3)га мағлуб бўлган "россонери" ва ниҳоят жароҳатлардан қутилди ва Туринга оптимал таркиб билан боришга тайёр турибди. Лекин "Юве" майдонида ўйнаш жамоа учун ниҳоятда қийин кечади. "Милан" сўнгги бор 2011 йил Туриндан уч очко билан қайтганди.


"Специя" - "Наполи"

35-тур ўйинларини Лигуриядаги баҳс очиб беради. Икки жамоа ҳам 3 очкони қўлга киритиш учун максимал ҳаракат қилади. "Специя" ўтган тур "Верона" билан дуранг (1:1) ўйнаб, меҳмонда мағлуб бўлиш сериясига нуқта қўйди. Лигурияликлар уйда ишончли ўйнашини ҳисобга олиш керак. Жамоа охирги марта ўз майдонида январь ойида ютказганди. Бу орада эса уйда 3марта ғалаба қозонди ва 3 бора дуранг ўйнади ("Интер" билан ҳам (1:1) дуранг қайд этди).

"Кальяри" ўтган тур "адзурри"ни қийин аҳволда қолдирди: Неаполда дуранг натижа қайд этилди — 1:1. "Наполи" 3-поғонадан 5-ўринга тушиб кетди. Рино Специядаги учрашув катта аҳамиятга эга эканини тушиниб турибди. Чунки марказий "Ювентус" – "Милан" баҳсида бир жамоа очко йўқотади. Неаполликлар эса ғалаба эвазига ЕЧЛ зонасига қайтиши мумкин. Гаттузо шогирдлари ҳимояда максимал тарзда эҳтиёткор бўлиши керак. Сабаби Калиду Кулибалисиз қийин бўлиши тайин.


"Интер" - "Сампдория"

Скудеттони қўлга киритган Антонио Конте энди мавсум давомида майдонга кам тушган ўйинчиларга имконият бериши мумкин. Бироқ таркибни тубдан ўзгартириб юбормайди. Тахминларга кўра, Андреа Раноккья, Роберто Гальярдини, Матео Дармиан, Эшли Янг ва Алексис Санчес бошланғич таркибда майдонга тушади. "Нерадзурри" ҳаттоки шу таркиб билан ҳам очкога эга бўлиб, мағлубиятсиз сериясини давом эттириши мумкин.

Клаудио Раньери аввал айтганидек "Сампдория" мавсум сўнгига қадар иложи борича максимал очко тўплаши керак. Бу жамоа ўтган тур "Рома"ни ишончли тарзда мағлуб этди (2:0). Ҳозир генуяликлар 45 очко билан 9-поғонани банд этиб туришибди.


"Женоа" - "Сассуоло"

"Олимпико"да бўлиб ўтган голларга бой ўйинда "Лацио" ғалаба қозонди. Лекин генуяликлар жуда ёрқин ва самарали ўйин намойиш этиб, 3та гол урдилар. "Женоа" кетма-кет 11 учрашувдан буён "Луижжи Феррарис"да ютказмаяпти. Жамоа бу сафар ҳам лол қолдиришга ҳаракат қилади, сабаби Давиде Баллардини келганидан бери клуб анча жонланган.

Ҳеч кимга сир эмас, Генуяда ўйнаш қийин. Бироқ Роберто Де Дзерби янги клубга кетишдан олдин ҳозирги жамоаси билан максимал натижага эришмоқчи. Шундай экан, ғалаба билан қайтишга аҳд қилгани аниқ.


"Парма" - "Аталанта"

"Парма" бергамоликларга қарши сўнгги 7 баҳснинг 6тасида мағлуб бўлган. Галдаги ўйинда ҳам очкога эга бўлишига деярли умид йўқ. "Бергамасклар" эса Пармага шиддат билан жўнаб кетмоқдалар. Сабаби "Сассуоло" (1:1) билан ўйинда очко йўқотилди. Бу хатони тўғрилаш даркор. Жан Пьеро Гасперини 2-ўринни мавсум сўнгигача сақлаб қолиши шарт эканини бир неча бор такрорлади. Ўйин кўрсаткичлари бўйича Бергамо жамоаси лиганинг энг яхши ҳужум "унвон"ига эга ва қолган учрашувларда ҳам янада кўпроқ гол уришга ҳаракат қилади. 

Шунингдек, бизни "Удинезе" - "Болонья", "Фиорентина" - "Лацио", "Беневенто" - "Кальяри", "Верона" - "Торино", "Рома" - "Кротоне" каби учрашувлар кутиб турибди.


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+9   
08 май 10:58:16
Uchqurgon
Shomurodovdan super gol kutib qolamiz.
+3   
08 май 13:08:50
Ellikqala_2020
Jenoa va Shomurodovga omad
+3   
08 май 12:57:07
Odilbek Abdushukurov
Uchqurgon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shomurodovdan super gol kutib qolamiz.
Shomurodovdan g'alaba golini kutib qolamiz.
+1   
08 май 19:18:28
Fhf
Kruzo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nega Nasafga bunaqa omad tilayapsiz
Э урто насаф хам камандами
+1   
08 май 11:48:11
Мустафа
Нсафиф насафий насафий маг'лубият ёр бу'лсин
   
08 май 13:27:05
Kruzo
Мустафа фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нсафиф насафий насафий маг'лубият ёр бу'лсин
Nega Nasafga bunaqa omad tilayapsiz
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика