

"Локомотив"га қарши кечган баҳсда ўз дарвозасини ажойиб тарзда қўриқлаган Юсупов учрашув давомида 6 маротаба сейв амалга оширишга муваффақ бўлди. "Қўқон-1912" жамоаси ишлаган 1 очкода Юсуповнинг хизмати жуда катта бўлди. Шу тариқа Ўткир Юсупов тур дарвозабони дея эътироф этилди.




