Тунис 40 йилда биринчи марта ЖЧда ғалабага эришди

Тунис терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи сўнгги турида Панама устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу ғалабани тунисликлар 40 йил деганда қўлга киритди. Африка қитъаси вакили Жаҳон чемпионатидаги сўнгги марта 1978 йилда Мексикани мағлуб этган эди.

Тунис бешта Жаҳон чемпионатида иштирок этган: 1978, 1998, 2002, 2006, 2018.


Манба: Opta