

"Албатта, "шаҳарликлар"нинг ўйинидаги пасайиш ҳамма учун сюрприз бўлди.
Агар сизда "Манчестер Сити"ни таслим этиш имконияти бўлса, бу фақат Рождестводан олдин бўлади.
Янги йилдан сўнг улар ўзига келади ва 5 ойлик мағлубиятсиз серияни кўрсатишади. Яна шунақа бўлса ҳайрон қолмайман. "Шаҳарликлар" бу сафар кўп очко йўқотишди, бироқ улар кетма-кет 4 мавсум чемпионга айланишди ва таркибда жуда кучли футболчилар етарлича.
Шу сабабли уларни ҳисобдан чиқармаслик керак" - деди ҳимоячи.



