“Трастбанк” ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди
17 авг 2024 12:23
Янгиликлар
“Трастбанк” ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Бугун, 17 август куни ушбу спорт беллашувларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Эрта тонгдан иштирокчилар ўзгача кайфият, юқори энергия билан ўз иқтидорларини намойиш қилишга шай ҳолатда сафланган.
Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан “Трастбанк” ХАБ Бошқаруви раиси ўринбосари Комил Габбазов барча иштирокчиларни ушбу спорт байрами билан қутлаб, уларга муваффақиятлар тилади. Бундан ташқари, спорт – саломатлик ва бахтли ҳаёт манбаи эканлигини таъкидлаб, Банкда ходимларнинг иқтидорларини намоён этиши учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини билдирди. Анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Спартакиада” спорт беллашувлари бунга яққол мисол эканлигини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда “Трастбанк”нинг 30 йиллик тантаналари арафасида ўтказилаётган ушбу “Спартакиада – 2024” спорт мусобақалари ходимларнинг якдиллиги ва шижоату ғайратига ҳисса қўшишини қайд этди.
Таъкидлаш жоизки, икки кун давом этадиган мусобақада жамоалар спортнинг мини футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича ўзаро куч синашади. Ғолиблар эса 24 август куни ўтказиладиган финалга йўлланма олади. Якуний босқичда фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар эсдалик совғалар билан тақдирланади.
Шу ўринда, “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларида иштирок этаётган барча жамоаларга омад тилаймиз!










Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар