UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  1 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  3 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  0 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  1 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  22 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  2 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  3 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  4 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  8 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2

Transfermarkt ва Championat.asia Ўзбекистон Суперлигасининг март ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади Янгиликлар

Transfermarkt ва Championat.asia Ўзбекистон Суперлигасининг март ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади

Овоз беришда Championat.asia ходимлари ҳамда Transfermarkt'нинг рус бўлими раҳбари Георгий Лекарев ва меҳмон эксперт – "Спорт" телеканали шарҳловчиси Отабек Жўраев иштирок этди.

Овоз бериш якунларига кўра ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов март ойида Суперлиганинг энг яхши мураббийи деб топилди. Унинг бошчилигида жамоа Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки уч турида учта ғалабани қўлга киритди, тўплар фарқи 7:2 ни ташкил этди. Ҳозирги вақтда ОКМК Суперлигада пешқадамлик қилмоқда. Қосимов 47 фоиз овоз тўплади, иккинчи ўринни 35 фоиз билан Вадим Абрамов ("Динамо"), учинчи поғонани эса 18 фоиз овоз билан Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор") эгаллади. Абрамов ва Зейтуллаев жамоалари уч ўйинда еттитадан очко тўплашди.

Суперлиганинг март ойидаги энг яхши ўйинчиси "Бунёдкор" ҳужумчиси Луис Качорри бўлди. Италия фуқаролигига ҳам эга бўлган 27 ёшли албаниялик футболчи уч турда тўртта гол уриб, 65 фоиз овозга эга бўлди. Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурарлар рўйхатида ҳозирда Качорри пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринни уч ўйинда иккита тўп киритган ОКМК вингери Нодир Абдураззоқов (17 фоиз) ва учинчи поғонани уч ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаган "Динамо" посбони Равшан Ягудин (12 фоиз) банд этди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика