Суперлига. Март ойининг энг яхши мураббийи - Миржалол Қосимов

Narzulla Saydullayev
18 апр 2018
ПФЛ, СПОРТ ТВ ва championat.asia сайти ҳамкорликда Суперлигада март ойининг энг яхшиларини аниқлади.

"Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлиада март ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

"Қалдирғочлар" Қосимов бошчилигида дастлабки 4та турда умуман мағлуб бўлишмади. "Бунёдкор" ўз майдонида "Пахтакор" ва "Бухоро"ни мағлуб этди. Фарғонада "Нефтчи" таслим этилди. Яна бир учрашувда АГМК билан дуранг қайд этилди. "Бунёдкор" март ойида Суперлигада энг кўп 10 очко тўплашга муваффақ бўлди.

Март ойида Суперлиганинг энг яхши мураббийи бўлиш учун Шота Арвеладзе ("Пахтакор"), Андрей Шипилов ("Металлург") ва Илҳом Мўминжонов ("Навбаҳор") каби мутахассислар ҳам даъвогарлик қилишганди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia