Суперлига. Март ойининг энг яхши дарвозабони - Муроджон Зуҳуров

Narzulla Saydullayev
18 апр 2018
ПФЛ, СПОРТ ТВ ва championat.asia сайти ҳамкорликда Суперлигада март ойининг энг яхшиларини аниқлади.

"Бунёдкор" дарвозабони Муроджон Зуҳуров Суперлигада март ойининг энг яхши дарвозабон деб топилди.

Зуҳуров март ойида иккита учрашувда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан умуман гол ўтказмади. У "Пахтакор" билан ўйин сўнггида рақиб футболчиси томонидан амалга оширилган пенальтини қайтариб жамоаси ғалаба қозонишини таъминлаб берди. Посбон мана шу икки учрашувда 8 марта сейв қилди.

Март ойида энг яхши дарвозабон бўлиш учун Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912"), Ботирали Эргашев ("Навбаҳор"), Элдорбек Суюнов ("Пахтакор") ва Зафар Сафоев ("Металлург") каби посбонлар ҳам даъвогарлик қилишди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia