Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор
04 дек 17:00
Янгиликлар
Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор
Суперлиганинг энг кўп нархи кўтарилган футболчи "Пахтакор" ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов бўлди. Ҳимоячи "Пахтакор"да ажойиб мавсум ўтказди: Суперлигада 26 та ўйинда 2 та гол урди ва 12 та голли узатма берди. Унинг нархи 400 минг еврога ошди ва энди 1,2 миллион еврога тенг.
"Насаф" ва Суперлига кашфиёти Сардорбек Баҳромов учун бу мавсум зўр ўтди. Йил бошида у захира футболчиси эди йилни эса миллий терма жамоа аъзоси сифатида тугатди. Унинг нархига 350 минг қўшилди ва энди умумий нархи 400 мингга етди.
Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Ҳусайн Норчаев ("Насаф"), Муҳаммадрасул Абдумажидов ("Пахтакор"), Жалолиддин Жумабоев ("Динамо"), Беҳруз Каримов ("Сурхон") каби футболчиларнинг нархлари 200 минг евродан кўпайди.
"Динамо"да порлаб чиққан Беҳрузбек Облақуловнинг нархига 175 минг қўшилди. "Навбаҳор" вингери Русланбек Жиянов ва "Пахтакор" ҳимоячиси Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг нархлари 150 минг евродан ошди.

Нархи энг кўп камайган топ-10 футболчилар:
1) Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор") - 200 минг евро;
2) Диёр Холматов ("Пахтакор") - 150 минг евро.
3) Силванус Нимели ("Нефтчи") - 150 минг евро;
4) Бобир Абдихолиқов ("Пахтакор") - 100 минг евро;
5) Жамшид Болтабоев ("Навбаҳор") - 100 минг евро;
6) Саидазамат Мирсаидов ("Навбаҳор") – 100 минг евро;
7) Умар Эшмуродов ("Насаф") - 100 минг евро;
8) Ғолиб Ғайбуллаев ("Насаф") - 100 минг евро;
9) Зоир Жўрабоев ("Сўғдиёна") - 100 минг евро;
10) Фламарион ("Пахтакор") - 100 минг евро.
"Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов Суперлиганинг энг қиммат футболчиси номини ўзида сақлаб қолди. "Насаф" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосининг нархи ҳамон 1,5 миллион еврога тенг. Иккинчи ўринда "Пахтакор" билан кубок ютган Ҳожимат Эркинов қайд этилган - 1,3 миллион евро. Бир йўла 4 нафар футболчининг нархи 1,2 миллионга тенг. Шерзод Насруллаев ва Люпчо Дориевнинг нархи олдиндан шундай эди, Алижонов ва Сергеев эса бугунги янгиланишдан кейин уларга етиб олишди.
ОКМКнинг энг стабил футболчиси Хуршид Ғиёсовнинг нархи ҳамон 1 миллион евро. "Нефтчи"нинг чемпионлигига катта ҳисса қўшган 32 ёшли Жамшид Искандеров фаолиятида илк бор 1 миллион еврога чиқди.
Қувонарлиси энди Ўзбекистон Суперлигасида нархи 1 миллион ва ундан кўп бўлган 8 нафар футболчи бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар