

Эндиликда маҳоратли дарвозабон Никита Рибкин, ҳимоячи Фарҳод Мираҳматов, ярим ҳимоячи Нодирхон Камолов, ҳужумчи Қадамбой Нурметов ҳамда "Сўғдиёна"да ўйнаган ярим ҳимоячи Дониёр Ҳасанов "Андижон" жамоаси шарафини ҳимоя қилишадиган бўлди.
Шунингдек, "Насаф" жамоасидан Элбек Отақулов мавсум сўнггига қадар ижарага олинди. Шунингдек, "Локомотив" жамоасида ижара асосида ўйнаган Фарҳод Бекмуротов жамоага қайтарилди.



