Трансфер-2022. “Монца”нинг иштаҳаси карнай!
02 июл 2022 08:10
Янгиликлар
Трансфер-2022. “Монца”нинг иштаҳаси карнай!
А Серия жорий мавсум дебютанти “Монца” Мауро Икарди ва Пауло Дибалани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Аввалроқ, Силвио Берлускони бошқарувидаги клуб “Интер”дан Андреа Раноккия ва “Кальяри”дан Алессио Краньо ҳамда Андреа Карбонининг трансферини эълон қилганди.
Адриано Галлиани ПСЖ форвардининг агенти Ванда Нара билан музокаралар олиб бормоқда. Шунингдек, Галлиани Дибаланинг вакиллари билан учрашган, аргентиналик “Ювентус”ни эркин агент мақомида тарк этди.
“Монца” яна 2 ҳимоячига қизиқмоқда: “Сассуоло”дан Каан Айхан ва “Барселона”дан Оскар Мингеса.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар