Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"

Sherzod Nurmatov
18 ноя 2025
АҚШ президенти Дональд Трамп 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик ҳақида гапирди.

"Мен маъмуриятимга 2026 йилги Жаҳон чемпионатини мисли кўрилмаган даражада муваффақияли ўтказиш учун барча ишни қилишни буюрдим. Менимча, бу энг зўри бўлади. Ва биз аллақачон чипталар савдоси бўйича рекорд ўрнатмоқдамиз", – деб айтди Трамп.

Шунингдек, Трамп турнирда қатнашишни истаганларга ҳозирданоқ виза олишни маслаҳат берди, чунки мамлакатларнинг 80 фоизи учун визаларни кутиш вақти 60 кунни ташкил қилади.

Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: FOX 5 DC