Трабукки: "Гаттузо Қозоғистон терма жамоасини бошқаришни истамади"

Aslanov Jasurbek
3 июл 2016
"Астана" бош директори Марко Трабуккининг маълум қилишича, Қозоғистон футбол федерацияси "Милан" собиқ футболчиси Женнаро Гаттузо билан музокара ўтказди.

"Музокаралар бўлди, уларни мен олиб бордим. Музокара жуда узоқ давом этди. Гаттузо оилавий сабабларга кўра ушбу таклифни рад этди. Европада ҳозирча у нима қилганини тушунишмаяпти. Гаттузо мўжиза кўрсатди: У "Пиза"ни B серияга олиб чиқди.

Женнаро Қозоғистон футбол федерациясининг таклифини рад этди ва у ерга хат юборди" - дейди Трабууки.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com