"Тоттенхэм" - "Ювентус". "Шпорлар" таркибида йўқотиш

Tolibjon Qosimov
3 мар 2018
"Тоттенхэм" ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Ювентус"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади.

"Алдервейрелд борасида эҳтиёт бўлишимиз керак. Унинг ҳолатини ҳар доим назорат қилиш лозим. Унинг "Ювентус"га қарши баҳсда майдонга тушишига ишонмайман", - деди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" - "Ювентус" учрашуви 7 март куни ўтказилади. Томонларнинг дастлабки учрашуви 2:2 ҳисобида якунланган.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: 101 Great Goals