"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"
21 июл 14:09
Янгиликлар
"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"
"Тоттенхэм"нинг янги бош мураббийи Томас Франк "шпорлар" мавсумни мағлубиятсиз ўтказа олмаслигини айтди.
"Тоттенхэм"даги биринчи кунимда ходимларга айтганимдек, сизга бир нарсани ваъда қила оламан: биз ўйинларда албатта ютқазамиз. Мен бирорта ўйинда мағлуб бўлмаган жамоани кўрмаганман. "Арсенал" бор, аммо уни айтолмайсиз... Шундай қилиб, мен янги келганлар қиладиган биринчи хатони қилдим! Ва "Престон" (1889 йил) ҳам бор. Бу фақат иккита мисол", – дея фикр билдирди Франк.
"Тоттенхэм" ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида 38 ўйиндан 22 тасида мағлубиятга учраган ҳолда 17-ўринни эгаллади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар