"Тоттенхэм" хавбеки "Ювентус"га ўтмоқчи
07 окт 2023 19:16
Янгиликлар
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Пьер-Эмиль Хёйбьерг "Ювентус"га ўтмоқчи. Бу ҳақда "La Gazetta dello Sport" хабар бермоқда.
Аввалроқ "бьянконери" данияликни Пол Погбага ўринбосар сифатида кўраётгани ҳақида хабар берилганди, чунки франциялик футболчи узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин.
Агар "Ювентус" Погба билан шартномани бекор қилишга қарор қилса, унинг ўрнига Хёйбьерг асосий номзод бўлади. Даниялик Турин клубининг қизиқишидан хабардор ва кўчиб ўтишга тайёр. У Лондондаги ҳозирги вазиятидан мамнун эмас.
28 ёшли хавбек жорий мавсум бир учрашувда ўртача 13 дақиқани майдонда ўтказмоқда. У январда "Тоттенхэм"ни тарк этмоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар