“Тоттенхэм” собиқ футболчиси: “Моуриньюнинг тактикаси эскирди”

Eldor Akmurzayev
20 мар 2021
“Шпорлар” шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи Даррен Бент Жозе Моуринью ҳақида фикр билдирди.

“Жозени ёмон мураббий дея олмайман, аммо унинг тактикаси эскирган деб ўйлайман. У “Тоттенхэм”га совринларни ютиш учун таклиф қилинганди. Бироқ, Европа Лигасидаги омадсизликдан сўнг, раҳбариятни Лига Кубогидаги эҳтимолий ғалаба қониқтиради деб ўйламайман”, дейди Бент.

Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм”ни 25 апрел куни Англия Лига Кубоги финалида “Ман Сити”га қарши ўйин кутмоқда.

 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: TalkSport