

Испания клуби 23 ёшли хавбекни 70 миллион фунт (78.6 млн. евро)дан камига сотмоқчи эмас. Ло Чельсо эса "Тоттенхэм" клубига ўтишни хоҳламоқда. Sky Sport нашрининг маълум қилишича, "Бетис" лондонликлардан келадиган 70 миллионлик таклифни қабул қилиши мумкин.
Ўтган мавсум Ло Чельсо ЛаЛиганинг 32 ўйинида майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голга ҳаммуаллиф бўлди.




