"Тоттенхэм" португалиялик ўйинчини 60 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади

Alisher
13 янв 2020
"Тоттенхэм" "Бенфика" ярим ҳимоячиси Жедсон Фернандеш билан шартнома имзолашга яқин.

Томонлар 21 ёшли хавбекни 1,5 йилга сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича келишиб олишди.

Ўйинчи бугун битимни якунлаш мақсадида Англияга учиб келади. Лондонликлар Жедсонни 60 миллион еврога сотиб олишлари мумкин.

"Тоттенхэм" ўйинчи учун бўлган рақобатда "Вест Хэм" ва "Вулверхэмптон" жамоаларидан устун келди.

Футболчи жорий мавсум Португалия чемпионатида 7та ўйин ўтказди.


AlisherМуаллиф
Манба: Record