"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин
11 июл 01:34
Янгиликлар
"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин
"Тоттенхэм" "Ноттингем"дан Морган Гиббс-Уайтни сотиб олади.
"The Telegraph" маълумотига кўра, "шпорлар" футболчининг шартномасида кўрсатилган 60 миллион фунтлик товон пулини тўлашга розилик билдирган. Бундай ҳолатда у "Тоттенхэм" тарихидаги энг қиммат трансферга айланади. Олдинроқ клуб "Вест Хэм"дан Муҳаммад Кудусни сотиб олиши орқали бу рейтингдаги 2-ўринни янгилаб қўйиши айтилганди.
25 ёшли ярим ҳимоячи эртага, жума кунидаёқ "Тоттенхэм" учун тиббий кўрикдан ўтади.
Гиббс-Уайт ўтган мавсум АПЛда 34 ўйинда қатнашиб, 7 гол ва 8 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар