"Тоттенхэм" "Ноттингем Форест" етакчиси билан шартнома имзолади
02 сен 2023 11:13
Янгиликлар
"Тоттенхэм" "Ноттингем Форест" етакчиси билан шартнома имзолади
"Тоттенхэм" "Ноттингем Форест" ва Уэльс ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бреннан Жонсонни сафига қўшиб олди.
Футболчи "Тоттенхэм" билан 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома тузди ва энди "шпорлар" сафида 22-рақамда ҳаракат қилади.
Ноттингемда туғилган ва "Форест" академияси тарбияланувчиси бўлган 22 ёшли уэльслик футболчи 47,5 миллион фунт стерлингга баҳоланган, 2,5 миллион фунт стерлинг эса бонус сифатида белгиланган.
Шунингдек, "Форест" футболчининг кейинги сотувидан 10 фоиз олиши мумкин бўлади.
Жонсон ўтган мавсум Премьер-лигада ҳар бир ўйинида майдонга тушиб, 8 та гол урганди.
Қўшимча қиламизки, бу ёзда Жонсонга "Челси" ва "Брентфорд" ҳам қизиқиш билдирган.
Фикрлар