

"Шпорлар" бразилиялик футболчи учун 60 млн евро беришга тайёр. Улар агар Пауло Дибала ёки Жовани Ло Чельсо трансфери амалга ошмаса Нересни жамоага олиб келишни мақсад қилишган.
22 ёшли Нерес ўтган мавсум "Аякс" сафида фантастик мавсум ўтказди (29 ўйин, 8 та гол, 10 та ассист) ва клуби блан ЕЧЛнинг ярим финалига қадар етиб борди. Шунингдек, Копа Америка мусобақасида Бразилия терма жамоаси билан чемпион бўлди.



