"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин
11 авг 19:46
Янгиликлар


"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ёзда "Манчестер Сити" билан бразилиялик ярим ҳимоячи Савиньо трансфери борасида келишувга эришмоқчи.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Шимолий Лондон клуби 21 ёшли бразилиялик футболчига фаол қизиқиш билдирмоқда. Савиньо билан шартнома имзолашни "Тоттенхэм" бош мураббийи Томас Франк шахсан маъқуллаган, у жанубий америкалик билан ишлашни жуда хоҳлайди.
Эслатиб ўтамиз, Савиньонинг ўзи ҳам клуб рўйхатини ўзгартиришга қарши эмас. Мутахассислар унинг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Савио Морейра ўтган мавсум "шаҳарликлар" либосида 29 ўйинда қатнашиб, 1 та гол урган ва 8 та голга ассистентлик қилган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар