"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди

Sherzod Nurmatov
20 окт 2025, 17:27
"Андижон" ОФК Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичининг 3-тур учрашуви доирасида ўз майдонида Баҳрайннинг "Ал Ҳалдия" клубини қабул қилади.

Бугун меҳмон жамоа Ашхобод–Андижон йўналиши бўйича Андижон вилоятига етиб келди.

"Ал Ҳалдия" вакилларини Андижон халқаро аэропортида Андижон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳамда футбол жамоатчилиги кутиб олди.

Баҳс 22 октябрь куни "Бобур Арена"да 18:45 да старт олади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia