Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)
19 окт 18:15
Янгиликлар


Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)
"Нефтчи" - ОКМК 1:0 LIVE
19 октябрь 2025 йил. Фарғона, "Истиқлол" стадиони. 18:15
Ҳакамлар: Достонбек Раҳмонов, Шохнур Йўлдошев, Сардор Умрзоқов, Исроилжон Имомназаров
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
Учрашув комиссари: Шоҳруҳ Саид
ВАР: Иброҳим Исмаилов
АВАР: Анваржон Маражабов
Гол: Жамшид Искандеров 17, пенальти - 1:0.
"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 4. Божан Цигер, 5. Икромжон Алибоев, 6. Иброҳимхалил Йўлдошев, 7. Аброрбек Исмоилов, 9. Жоэл Кожо, 10. Жамшид Искандеров, 20. Анваржон Ғофуров, 21. Мухсинжон Убайдуллаев, 22. Алишер Одилов, 23. Йован Докич.
Захира: 45. Акбар Тўраев, 8. Владимир Йовович, 11. Қувондиқ Рўзиев, 15. Шахзоджон Нематжонов, 24. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 32. Зоран Марушич, 33. Шохрухбек Ёқубжонов, 70. Силванус Нимели, 77. Билолхон Тошмирзаев.
ОКМК: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Гиорги Папава, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Дилшодбек Ахмадалиев, 8. Азиз Холмуродов, 10. Хуршид Ғиёсов, 11. Рубен Санчез , 15. Ойбек Рустамов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 21. Саидафзалхон Ахроров, 99. Асадбек Собиржонов.
Захира: 88. Хамидулло Абдунабиев, 13. Элдорбек Бегимов, 16. Наоаки Сенага, 18. Иброҳим Йўлдошев, 19. Ахмадулло Муқумжонов, 27. Али Абдурахмонов, 28. Ариҳиро Сентоку, 30. Аброр Саримсоқов, 77. Нодирбек Абдураззоқов.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
45+5. Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча 1:0.
45+2. Хавфли вазият. Ўнг қанотдан Исмоилов узатган тўпни Илёсов эгаллаб олди
45. Биринчи таймга 5 дақиқа қўшилди
38. Хавфли вазият! ОКМКнинг ҳужуми, Аҳмадалиев ўнг қанотда икки рақибдан ўтиб тўпни жарима майдони марказига узатди, бу ерда Рубен Санчес тўпни дарвозага йўллай олмади, Собиржоновнинг зарбаси йўлига Исмоилов тўғаноқ бўлди!
32. Яна Алишер Одилов диққат марказимизда, унинг зарбаси ноаниқ чиқди
24. ОКМКда жарима тўпи, жарима майдонига ҳаводан узатилган тўпни Рубен Санчес боши билан дарвозага йўллади, анча ноаниқ
20. УХХХ! Исмоиловниг чиройли тўп узатиш, Одиловдан ажойиб рейд ва зарба, Илёсовдан яхши сейв!
17. ГОЛ! Жамшид Искандеров пенальтидан ҳисобни очди - 1:0. Жавоҳир Илёсов зарба йўналишини топганди, тўп унинг қўлларига тегиб дарвозага кириб кетди.
16. ПЕНАЛЬТИ, ОКМК дарвозаси томон!
14. ВАР ҳаками бош ҳакамни монитор ёнига чақирди, Одилов йиқилганида пенальти бўлиши мумкин. Такрорий лавҳаларда Ўлмасалиев Одиловнинг оёғини босгандек кўринмоқда.
12. Хавфли вазият! Алишер Одилов жарима майдони ичидан зарба бермай рақибни алдашга уринди, натижада вазият кўкка совурилди. Жокичнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
6. ЗАРБА! Иброҳимҳалил Йўлдошев чап қанотдан олдинга ўтиб зарба берди, ноаниқ!
5. Илк дақиқаларда мезбонлар катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда.
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Учрашув соат 18:15да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар