

Учрашув олдидан сайтимизнинг Instagram'даги махсус саҳифаси “Angliya futboli” сторисида сўровнома ўтказилди ва унда бироз устунлик кузатувчиларимиз томонидан “шпорлар”га берилди – 56 фоиз овоз.

Маълумот ўрнида, жамоалар ўртасидаги сўнгги 6 баҳснинг барчасида мерсисайдликларнинг қўли баланд келган. Бироқ, Юрген Клопп шогирдлари 5 ўйиндирки, АПЛда ғалаба нималигини билмай келмоқда.

“Туманли Альбион”га алоқадор қизиқарли хабарлар Instagram'даги @angliyafutboli саҳифасида! Обуна бўлинг!



