"Тоттенхэм" Кристиан Ромеро учун "Аталанта"га 55 млн тўлолмайди

Aslanov Jasurbek
29 июл 2021
Кристиан Ромеронинг трансфери "Тоттенхем"га қимматлик қилмоқда.

Таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романонинг хабар қилишича, Кристиан Ромеро борасидаги музокаралар тўхтаб қолган. "Тоттенхэм" футболчи учун 40-45 млн евро таклиф қилган бўлса, "Аталанта" 55 млн евро талаб қилмоқда. "Шпорлар" учун бу сумма жуда кўплик қилади. 

Маълумот учун, ушбу ҳимоячига "Барселона" ҳам қизиқмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: https://twitter.com/FabrizioRomano