"Тоттенхэм" Кейнни 80 млн. евро ва бонуслар эвазига сотмади, бироқ...

Aslanov Jasurbek
10 июл 2023
"Тоттенхэм" "Бавария"нинг Харри Кейн трансфери бўйича иккинчи таклифини рад этди.

Маълумотларга кўра, Лондон клуби 80 млн. евро ва бонуслари бор таклифга "йўқ" деган. Шунга қарамай, "Бавария" Кейнни ўз сафига қўшиб олиш учун тўхтаб қолгани йўқ.

"Бавария"дагиларнинг сўзларига кўра, Кейн ҳам фаолиятини немис грандида давом эттирмоқчи.

Олдинроқ, мюнхенликлар Харри учун 70 млн. евро таклиф қилиб, рад жавоби олишган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times