"Тоттенхэм" етакчиси "РБ Лейпциг"га қарши ўйинда иштирок этмайди

Alisher
18 фев 2020
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хён Мин АПЛ 26-тур доирасидаги "Астон Вилла" (3:2)га қарши ўйинда жароҳат олди.

27 ёшли ҳужумчига энг қўл синиши ташҳиси қўйилди. Шу ҳафта Сон операцияни бошдан ўтказади.

"Шпорлар"нинг хабарига кўра, ўйинчи бир неча ҳафтага сафдан чиққан. Унинг тикланиши учун 6-8 ҳафта кетади.

Олдинроқ, "Тоттенхэм"нинг бошқа ҳужумчиси Харри Кейн январда операция қилинган ва шундан сўнг унинг апрелдан олдин майдонга қайтмаслиги маълум бўлган эди.

"Тоттенхэм" эртага Чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасидаги "РБ Лейпциг"га қарши илк ўйинини ўтказади.


AlisherМуаллиф
Манба: tottenhamhotspur.com