"Тоттенхэм" "Барселона" вингерини ижарага олмоқчи
30 авг 2023 14:26
Янгиликлар
"Тоттенхэм" "Барселона" вингерини ижарага олмоқчи
"Барселона" ва Испания термаси ярим ҳимоячиси Ансу Фати ижара ҳуқуқи асосида "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин.
"Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Хави футболчини бир мавсум сотиб олиш ҳуқуқисиз қўйиб юборишга рози. Айни дамда томонлар музокараларни давом эттиришмоқда.
"Барселона" футболчининг маошини "Тоттенхэм" тўлиқ қоплашини истамоқда. 20 ёшли вингер каталонияликларнинг энг катта маош олувчи футболчиларидан бири саналади. Унинг йиллик маоши 10 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, Ансу Фати Ла Лиганинг ўтган мавсумида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 3 та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар