"Тоттенхэм" "Аталанта" ўйинчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди

Alisher
24 июл 2021
"Тоттенхэм" "Аталанта" дарвозабони Пьерлуижи Голлинининг трансферини эълон қилди.

"Шпорлар" 26 ёшли италияликни харид қилиш ҳуқуқи билан 2021/22 йилги мавсум сўнггига қадар ижарага олишди.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Англия клуби ўйинчини 15 миллион евро эвазига харид қилиши мумкин.

Голлини 2020/21 йилги мавсум "Аталанта" таркибида 32та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 32та тўп олиб чиқди.


AlisherМуаллиф
Манба: facebook.com/TottenhamHotspur