

“Тоттенхэм” жаҳондаги энг қиммат футбол брендларининг 20 талигига киради. Аниқроғи клуб ушбу рейтинда 11-ўринда туради. Шунга қарамай бизнинг майдон бошқаларникига нисбатан кичикроқ.
Айни пайтда “Уайт Харт Лейн” майдонига 36,5 минг томошабин сиғади ва у ҳар доим тўлиб тошади. Ўйинларга кирадиган томошабинлар миқдори кўпайиб бормоқда. Ушбу мавсумдага ўйинларга 40 минг томошабин киришни режалаштирган.
Шу сабабли биз 2017 йилда янги майдон қуришни режалаштирдик ва бунинг учун ер ҳам сотиб олинган. Лойиҳанинг умумий миқдори 400 миллион фунт деб баҳоланмоқда”, - дейди Каллен.



