

Ушбу курсда инструкторлик вазифасини Фаррух Зокиров бажармоқда. Унга Рустам Умаров ассистентлик қилмоқда. Кординатор вазифасини эса Рустам Тагаев бажармоқда. Мазкур курсларда 13 нафар мураббий қатнашмоқда ва мазкур ўқув курси 6 кун давом этади.
Ўқув курси давомида мураббийларга назарий ва жисмоний машғулотлар ўргатилади. Ушбу ўқув курси 16 ноябргача қадар давом этади. Имтиҳонларни муваффаққиятли топширган номзодлар ЎФАнинг мураббийлик бўйича “Level I” лицензиясини қўлга киритишади.







