Тошкентда 2008 йилда таваллуд топган жамоалар ўртасида "Келажак" лигаси старт олади
30 авг 2017 12:34
Янгиликлар
Тошкентда 2008 йилда таваллуд топган жамоалар ўртасида "Келажак" лигаси старт олади
Кўп йиллик тажрибаларни мужассамлаштирган ҳолда "Championat.asia" ва "Best Sport Media" ташкилотлари томонидан 2008 ва 2009 йилларда таваллуд топган жамоалар учун махсус лига фаолиятини йўлга қўйди.
Мусобақа Ўзбекистон жисмоний тарбия ва давлат спорт қўмитаси, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи каби ташкилотларнинг амалий ёрдамлари билан ташкил қилинади.
Биринчи тур тақвими қуйидагича кўриниш олган. Мусобақада "Локомотив", "Спартак", БЎСМ-2, "Junior Football" ва БЎСМ-16 жамоалари 2009 йилда таваллуд топган футболчилар асосида қатнашадилар.
Мусобақа, ФИФА тавсиясига биноан 6х6 форматида бўлиб ўтади.
26 ноябрь куни мусобақанинг тан-танали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Унда турли номинацияларда, турнирнинг энг яхшилари аниқланадилар.
1 тур: 3 сентябрь (якшанба).
10.00 «Бунёдкор» - БЎСМ-2
11.00 «Пахтакор-Б» - «Junior Football-09»
12.00 «Пахтакор» - «Спартак-09»
14.00 БЎСМ - 16 - JFL-Б
15.00 «Мега Спорт» - ИБЎСМ
16.00 «Локомотив» - JFL
Чемпионат "Dolce Italia" ширин музқаймоқлари, "China Shashlik" ресторани, "Oreo" савдо белгиси ва "Start" қуруқ нонушталари ҳомийлигида ўтказилинади.
Ахборот ҳамкорларимиз: "Uz24" ТВ канали, "Футбол Экспресс" газетаси, "championat.asia" ва "olamsport.com" сайтлари.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар