Тошкент вилояти "Болалар лигаси". Финалчилар аниқ

Aslanov Jasurbek
25 авг 2016
Тошкент вилояти футбол федерацияси мунтазам равишда ўтказиб келадиган икки ёш тоифасидаги "Болалар лигаси"нинг финалчилари аниқланди.

Дастлаб вилоятнинг бир нечта ҳудудларида мусобақанинг гуруҳ босқичи бўлиб ўтди. Август ойида Қизилтоғ шаҳарчасида 6та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда финал йўлланмасига ойдинлик киритишди. 

2001-2002 йилларда туғилган болалардан иборат иштироклар ўртасидаги беллашувларда ўз гуруҳларида биринчи бўлган Янгийўл шаҳрининг БЎСМ ва Бекобод туманининг "Металлург" жамоалари финал йўлланмасини қўлга киритишди. Энди мазкур рақиблар сентябрь ойида ташкил қилинадиган финал учрашувида майдонга тушишиб, ғолиб номини аниқлашади. Худди шу ёш тоифасида "А" гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритган Бекобод шаҳри жамоаси "Истиқлол" эса, учинчи ўрин соҳибига айланди. 


Тошкент вилояти "Болалар лигаси". 2001-2002 йиллар

3-ЎРИН

"Истиқлол" (Бекобод шаҳри)

ФИНАЛ

"Металлург" (Бекобод) - БЎСМ (Янгийўл)


2003-2004 йилларда туғилган болалардан иборат жамоалар ўртасидаги баҳслардаги натижалар ҳам катталарникидан деярли фарқ қилгани йўқ. Жумладан, "Истиқлол" бу ёш тоифасида ҳам учинчи ўринни ўзиники қилди. Финалга БЎСМ йўл олди, фақат унинг бу сафарги рақиби Олмалиқнинг БФМи бўлади. 


Тошкент вилояти "Болалар лигаси". 2003-2004 йиллар

3-ЎРИН

"Истиқлол" (Бекобод шаҳри)

ФИНАЛ

БЎСМ (Янгийўл) - БФМ (Олмалиқ)


Юқорида таъкидлаганимиздек, мусобақанинг финал учрашувлари сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган. 



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia