Тошкент футболи. "Юлдузлар Лигаси". 3-тур натижалари

Xayrulla Xoliqov
2 апр 2018
Тошкент шаҳар футбол федерацияси томонидан ташкил этилган 2002, 2003, 2004 ва 2005 йилларда туғилган футболчилар ўртасидаги "Юлдузлар Лигаси" мусобақасида 3-тур баҳслари ўтказилди.

Маълумки, ушбу мусобақа 11 март куни старт олганди. Ўйинлар учта стадионда бўлиб ўтмоқда. 2002 ва 2003 йилда туғилганлар "Бунёдкор" стадионида, 2004 йилда туғилганлар "Чилонзор" стадионида, 2005 йилда туғилганлар эса РОЗСК майдонида ўз учрашувларини ўтказмоқда.

Қуйида мазкур тўртта ёш тоифасидаги баҳсларнинг 3-турида қайд этилган натижаларини келтириб ўтамиз. Эслатиб ўтамиз, "Юлдузлар Лигаси"да ҳар бир ёш тоифасида олтитадан жамоа иштирок этяпти.

2002 й. U-16. "Бунёдкор" стадиони. 3-тур. 1 апрель
"Локомотив" – "Бунёдкор-Б" 6:0
"Пахтакор" – РОЗСК 5:0
"Бунёдкор А" - ГФСШИ 6:1

2003 й. U-15. "Бунёдкор" стадиони. 3-тур. 1 апрель
"Пахтакор" – "Пахтакор-2" 6:0  
РОЗCК - "Спартак" 3:1
"Бунёдкор-Б" - "Бунёдкор" 1:4

2004 й. U-14. "Чилонзор" стадиони. 3-тур. 1 апрель
"Бунёдкор" – РОЗCК 0:2
"Спартак" – "Пахтакор" 0:4
"Локомотив" - БЎСМ-16 1:1

2005 й. U-13. РОЗСК стадиони. 3-тур. 1 апрель
"Бунёдкор" - "Спартак" 0:1
БЎСМ 16 - "Пахтакор" 2:0
ГФСШИ  - "Локомотив" 1:0


Мусобақа жадвалини мана шу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: Тошкент шаҳар ФФ