Тошкент дербиси ва "Олимпик" – "Насаф" учрашуви қаерда ўтказилади?

Sherzod Nurmatov
9 ноя 2022
Coca Cola Суперлигаси 26-туридан ўрин олган барча учрашувлар 12 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Мазкур тур доирасидаги "Бунёдкор" – "Пахтакор" учрашуви қайси майдонда бўлиб ўтиши мавҳумлигича қолаётганди. Маълум бўлишича, Тошкент дербисига "Жар" аренаси мезбонлик қиладиган бўлди. Бу стадионда ўтиши режалаштирилган "Олимпик" – "Насаф" баҳси эса "Пахтакор" стадионига кўчирилди. 

Аввалроқ сайтимиз орқали ПФЛ "Бунёдкор" – "Пахтакор" учрашувини Олмалиқда ўтказиш таклифини бергани ҳақида маълум қилгандик.

Coca Cola Суперлигаси. Чемпион номи аниқ бўладиган сўнгги тур ҳакамлари маълум


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz