

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 21 ёшли футболчи ўйин амалиёти олиш учун ижарага кетишни хоҳламоқда.
Тревонинг фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган клублар сони ҳозирча 4та: "РБ Лейпциг", "Милан", "Интер" ва "Рома".
Чалоба жорий мавсум АПЛ доирасидаги 1та ўйинда майдонга тушди. Ҳимоячи 2021 йилнинг июлидан бери "аристократлар" сафида ўйнайди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2025/26 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.



