Тўрт нафар футболчи Ливиядаги сув тошқини сабаб ҳалок бўлди

Aziz Tukhtamuradov
14 сен 2023, 08:18
Ливияда рўй берган сув тошқини сабаб тўрт нафар футболчи ҳалок бўлди.

"Шахин ал Жамил, Солиҳ Сасси, Ал Ҳусайн Шалуф ва Мунтхер Садакининг вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз", - дея маълум қилди Ливия футбол федерацияси.

Маълумот учун, бир неча кун олдин Ливияда катта сув тошқини юзага келди. Бунинг оқибатида 5 мингдан ортиқ инсон қурбон бўлган, 10 мингдан ортиғи эса бедарак йўқолган.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ЛФФ