"Торино" вакиллари Шомуродовнинг трансфери борасида "Рома" директори билан учрашди

Оқил Абдубарноев
6 янв 2023
Турин клуби римликлар ҳужумчисини ижарага олмоқчи.

"Торино" клуби вакиллари "Рома" директори Тиагу Пинту билан Элдор Шомуродовнинг трансфери борасида учрашди. Қайд этилишича, туринликлар Шомуродовни ижарага олмоқчи, "бўрилар" эса ҳужумчини сотиб юбормоқчи.

Италия нашрларининг хабар беришича, Шомуродов "Кремонезе" таклифини рад этган, у ўйин амалиётига эга бўлиши учун "Торино" таклифини қабул қилиши мумкин.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: informazione.it