Влаховичнинг олдида икки вариант бор

Mirjalol Normatov
19 фев 2026, 21:55
"Ювентус" ҳужумчиси Душан Влахович фаолиятини Турин клубида давом эттириши эҳтимоли йўқ эмас.

Бироқ ёзда шартномаси тугайдиган футболчи "Барселона"га ўтишга қарши эмас. Ҳозирда футболчининг олдида икки вариант бор: "Барселона" ёки "Ювентус".

Ноябрь ойи охиридан бери жароҳати сабабли ўйинларда майдонга тушмаган сербиялик форвард 1 март куни А Серия доирасидаги "Рома"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport