"Торино" сўнгги тўртта ўйиндаги 3:17дан сўнг Маццаррини истеъфога чиқаради

Alisher
3 фев 2020
"Торино" жамоанинг ёмон натижаларидан сўнг бош мураббий Вальтер Маццаррини истеъфога чиқаришга қарор қилди.

Жамоанинг сўнгги 4та ўйини (тўплар нисбати - 3:17)

"Сассуоло" - "Торино" 2:1

"Торино" - "Аталанта" 0:7

"Милан" - "Торино" 4:2

"Лечче" - "Торино" 4:0


Маццарри "Торино"да 2018 йилнинг январидан бери ишлаб келмоқда: 37 ғалаба, 24 дуранг ва 27 мағлубият.

Вальтернинг ўрнига бош даъвогар "буқалар"нинг ёш таркиби билан бир неча совринларни ютган Морено Лонгодир.

У 2018 йилнинг декабрида "Фрозиноне"дан истеъфога чиқарилгандан бери ишсиз юрибди.


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com